Минҳожул қосидийн

Минҳожул қосидийн

FREE

(5 stars)

(63)


Download for Android

5,000 - 10,000 downloads

Add this app to your lists
View bigger - Минҳожул қосидийн for Android screenshot
View bigger - Минҳожул қосидийн for Android screenshot
View bigger - Минҳожул қосидийн for Android screenshot
Маданий-диний тарихимиз саҳифаларидан маълумки, халқ оммасига Исломнинг ҳаётбахш қонун-қоидалари, ҳукм ва таълимотлари маҳаллий халқ тилида содда ва тушунарли қилиб ёзилган, уларнинг уламолар томонидан якдиллик билан тушунтирилган ва бу борада муайян мавзуни қамраб олган оммабоп китоблари назмий ва насрий суратда битилиб, кўплаб нусхаларда тарқалган. Мисол тариқасида Абу Ҳомид Ғаззолойнинг «Иҳё-у улумид дин», Жалолиддин Румийнинг «Маснавий» (форс тилида), Саъдий Шеърозийнинг «Гулистон», «Бўстон» ва «Баҳористон» (форс тилида), «Рисолаи Марғуба» (ўзбек тилида), «Мухтасар ал-Виқоя» (фиқҳшунос)нинг таржимаси бўлган «Мажмаул-Мақсуд» (ўзбек тилида), Сўфи Оллоёрнинг китоблари ва «Чаҳар китоб», «Қобуснома» ҳамда бошқа кўплаб асарларнинг номларини келтиришимиз мумкин.
Мазкур китобларнинг муаллифлари ўзларининг илмий-диний билимлари асосида Ислом дини таълимотлари ва ҳикматларини маҳаллий тиллар орқали ерлик мусулмонларга етказишга ҳаракат қилганлар.
Маълумки, Ўрта Осиё халқларининг аксарияти ўрта асрлардан бошлаб қишлоқларда ўтроқ яшашга ўтган ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Улар ўзларининг диний ақидаларини, ибодат, никоҳ, рўза, ҳаж, закот каби Исломнинг асосий арконларини, иймон рукнларини батафсил ўрганиш ва уларга амал қилиб, иймонли, омонатли мусулмонлар сафида бўлишга ҳаракат қилиб келганлар. Бунда мазкур китобларни якка ва жамоа бўлиб мутолаа этиш, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этган.
Шундан келиб чиққан ҳолда халқимизнинг яна бир бор ўзлигини тўлиқ англашида, буюк Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига бўлган иймонларини қайтадан янгилаш ва мустаҳкамлашда бир озгина ҳисса қўшса, ажаб эмас, деган олий мақсадда қадимги классик араб тилидан мутовозиона амалга оширган ушбу таржимани асрлар бўйи иймон ва Ислом йўлида жон фидо қилган буюк аждодларимизнинг барча тиришқоқ, катта-кичик, ўқил-қиз аълодлари ихтиёрларига ҳавола этамиз. Шояд, дунё ташвишлари ва кундалик туганмас юмушлардан Аллоҳ розилиги йўлида бир оз вақт топишга ҳаракат этсалар ва хотиржамликда аввал ўзлари уни ўқиб тушуниб, сўнгра ўқиган мавзуларининг мазмунини имкониятлари доирасида ўзларига қарашли аҳбобларга етказишга ҳаракат этсалар, деган умидимиз бор.
Ажаб эмас, инсон нега дунёга келганидан, унинг бу дунёдаги вазифаси нималардан иборат бўлиши кераклигидан, ўзини яратган Парвардигорини қандай қилиб рози этиш йўлларидан бир оз бўлса-да, хабардор бўлиб, Аллоҳ Ўзи хабар бериб айтганидек, мукаррам ва мўътабар инсонлар қаторидан жой олиб, дунё ва охират саодатига эришишлигимизда ушбу саҳифалардаги сатрлар қалбларимизни поклаб, самимий буюк ниятларимиз сари қатъий ишонч билан дадил қадам ташлашимизда туртки бўлса!
Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлишини ва бу борада муваффақият ато этишини сўраймиз.

Абдул Ҳамид Муҳаммад Турсунбой ўғли Намангоний-Тошкандий-Азҳарий

теглар *islom.uz, islom, abu muslim, muslim, islom tarixi, ибодат, намоз, рўза, закот, ҳаж, ислом тарихи, ислам, иймон, иман, ўзбек, ўзбекистон, тазкия, нафс тарбияси

Comments and ratings for Минҳожул қосидийн

  • There aren't any comments yet, be the first to comment!